• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда фирибгарлар одамларни алдашнинг янгича усулларини ўйлаб топишмоқда. Яқинда Olx платформасида фейк ҳайвонлар сотилиши ҳақидаги эълонлар пайдо бўлди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи 57 ёшли аёл мурожаат қилиб, зотдор мушук сотиб олиш учун Olx платформасига эълон қўйган нотаниш кимса билан боғланганини билдирган. Сотувчи мушук учун аванс сифатида пластик картага 500 минг сўм кўчиришни сўраган ва пулни олгач, харидорни блоклаб қўйган.

Тергов давомида аниқланишича, мазкур жиноятга 27 ёшли самарқандлик аёл қўл урган экан. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 моддаси 3 қисми “г” банди (ахборот тизимлари, жумладан ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Аёлнинг айби исботланган тақдирда у 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Ўхшаш янгиликлар