• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.9°C
Detail image

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тезкор ходимлари Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари, бир вақтнинг ўзида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимда ишлаётган шахсни ер билан боғлиқ фирибгарлик учун қўлга олишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мансабдор шахс чорвачилик билан шуғулланиш ниятида бўлган фуқаронинг ишончига кириб, Миришкор туманидан 500 гектар ер ажратиш учун ундан 40 минг доллар талаб қилган. Шунингдек, у танишлари орқали Муборак туманининг захира фондидан яна 500 гектар майдон ажратишга ёрдам беришни ваъда қилган ва бунинг учун ҳам 40 минг доллар сўраган.

У Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан сўралган суммадан аванс сифатида 50 минг доллар олаётганда ушланган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари бўйича жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар