• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Эронда ғайриодатий ёмғир ёғди. Мамлакат марказий қисмида жойлашган Ясуж шаҳри кўчаларига осмондан балиқлар ёғилди.

«Балиқ ёмғири»дан аввал озроқ ёмғир томчилаган. Кейин эса катта-катта балиқлар ёғишни бошлаган.

Ҳодисага сув омбори устида юзага келган торнадо сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Торнадо сувдаги балиқларни ўзи билан олиб кетиб, бир неча километр нарида ёмғир кўринишида ерга қайтарган бўлиши айтилмоқда.

Видеода асфалтга тушган балиқларнинг айримлари тирик эканига гувоҳ бўлиш мумкин.

🇮🇷 Rain of fish fell over the Iranian Yasuj.

The main version of what happened: a tornado swept over a reservoir and threw fish several kilometers inland. pic.twitter.com/BINhCSvdCq

— dana (@dana916) May 3, 2024

Ўхшаш янгиликлар