• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.9°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, автомобиллар учун метан нархининг ошишига объектив сабаблар йўқ. 

"Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 387-сонли қарорига мувофиқ, газ қўйиш шоҳобчалари учун маҳсулот   сотиш нархи ошмаган ва аввалги даражада қолган", - дея таъкидламоқда вазирлик.

Бироқ, вазирликнинг маълум қилишича "Энергетика вазирлиги ва бошқа давлат идоралари газ шохобчаларининг нарх сиёсатига таъсир ўтказиш имкониятига эга эмаслар, чунки улар бозор шароитида ишлайди ҳамда нархларни талаб ва таклифга қараб шакллантиради".

Бироқ, ижтимоий тармоқларда метан нархи 3100 сўмгача кўтарилгани маълум қилинмоқда. Илгариги нархи 2500-2800 сўм атрофида бўлган.

Нархларнинг ошиши 15 июлдан тадбиркорлик субъектлари учун газ ва электр токи нархининг кўтарилиши режалаштирилгани билан боғлиққа ўхшайди. Газ қуйиш шохобчаларининг эгалари нархларни илгариги даражага туширса, адолатдан бўларди. Лекин улар буни исташармикан...

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар