• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.9°C
Detail image

Қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида:

- 2024 йил 1 июлдан автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича жалб қилинадиган ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади;

- тендер савдолари оферентлари томонидан таклифлар тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда киритилади;

- ҳар ойда камида бир маротаба давлат дастурларига киритилган объектлардаги қурилиш жараёнининг жорий ҳолати бўйича фотосуратлар жойлаштириб борилади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга қуйидаги объектларда аутсорсинг асосида тадбиркорларни жалб қилишга рухсат берилади:

- 2025 йил 1 январдан – тажриба тариқасида қурилиш (таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида;

- 2026 йил 1 январдан – бошқа қурилиш (таъмирлаш) объектларида (давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар бундан мустасно).

Ўхшаш янгиликлар