![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/aniq/aniq657306e65c7d5.jpeg)
Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ноҳукумат ташкилоти қўмитаси Ғазо сектори шимолида исроиллик ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган фаластинлик журналист Диа ал-Каҳлутни зудлик билан озод қилишга чақирди.
CPJ, Қатар томонидан молиялаштириладиган Лондонда чиқадиган Al Araby Al Jadeed газетасининг мухбири фаластинлик Ал-Каҳлут ва унинг оила аъзоларининг сони ҳали аниқланмаган баъзи аъзолари кеча Исроил кучлари томонидан Ал-Шарқда ҳибсга олинганини эслатди.
"Журналист Ал-Каҳлут ва унинг оила аъзолари Ғазо сектори шимолида ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлардан чуқур хавотирдамиз. Исроил армияси Ал-Каҳлутнинг қаердалигини ошкор қилиши, уни зудлик билан қўйиб юбориши ва урушни ёритаётган барча журналистлар ва уларнинг оилалари хавфсизлиги учун зарур чораларни кўриши керак", — деди CPJ Яқин Шарқ ва Шимолий Африка координатори Шериф Мансур.