• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.

Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти сабаб қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди:

  • Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг;
  • Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамда расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги (Home Front Command)дан билдиришнома ва огоҳлантиришлар олиш учун унинг мобил иловаси ёки веб-сайти орқали рўйхатдан ўтинг;
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юринг. Фавқулодда вазиятларда бу тезроқ ёрдам олиш имконини беради;
  • Имкон қадар оломондан қочинг ва жамоат жойларига ташриф буюришни чекланинг.

Ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги алоқалар орқали мурожаат қилиш тафсия этилади:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054-485-1397

Электрон почта: ил.uzembassy@mfa.uz

Эрон ва Исроил ўртасидаги уруш эҳтимоли

Ўхшаш янгиликлар