• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Toyota хавфсизлик ёстиғи муаммоси туфайли 1,12 миллион автомобилни чақириб олишга қарор қилди. Компания 20 декабр куни берган баёнотида айтишича, сенсордаги қисқа туташув хавфсизлик ёстиқчалари мўлжаллангандек очилмаслигига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда ““Reuters”” хабар берди.

Машиналарни ортга қайтариш 2020 йилдан 2022 йилгача бўлган модел йилидаги автомобилларни, жумладан Avalon, Camry, Corolla, RAV4, Lexus ES250, ES300H, ES350, RX350 Highlander ва Sienna Hybrid'ни ўз ичига олади. Уларда йўловчиларни таснифлаш тизимининг (ОCС) сенсорлари ишламай қолиши мумкин. Жараён АҚШда 1 миллион автомобилни қамраб олади.

Автомобил ишлаб чиқарувчи компания феврал ойидан бошлаб машина эгаларини қайтариб олиш ҳақида хабардор қилишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, олд хавфсизлик ёстиқчалари Қўшма Штатларда 30 йил ичида 50 000 дан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолган.

“Янги датчиклар пайдо бўлишининг сабаби, эски хавфсизлик ёстиқчалар ҳайдовчи ва йўловчилар учун бир хил тарзда очилиб, баъзи жароҳатлар, кам ҳолларда болалар, жуссаси кичиклар ва ҳаво ёстиғига жуда яқин бўлган камарсиз йўловчиларнинг ўлимига олиб келган”, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар