• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Жорий йилнинг 20 июнь куни телеграмдаги
«Ко дну» каналида тарқалган видео лавҳасидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат берилди!

Мазкур видеомурожаатда, «18-автобус саройи» филиали тасарруфидаги 114-сонли автобус йўналишида ҳаракатланган давлат рақами 01 954 ЛКА бўлган автобус ҳайдовчисининг йўловчи билан қўпол муомилада бўлганлиги, йўловчига нисбатан куч ишлатгани акс этган бўлиб, ҳайдовчининг хатти-ҳаракатига баҳо берган ҳолда қонун доирасида чора кўрилишида амалий ёрдам сўралган.

Юқоридаги видеомурожаат юзасидан, ташувчи «Тошшаҳартрансхизмат»АЖ берган маъмотга кўра 2024 йил 25 июнь куни «18-Автобус саройи» филиалида мазкур ҳолат бўйича филиал раҳбарияти, йўналиш ҳайдовчилари ва автосаф бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб муҳокама қилинган ҳамда 01 954 ЛКА давлат рақамли бўлган автобус ҳайдовчиси Ш.Рустамовга нисбатан ўртача ойлик маошининг 30% миқдорида жарима ундириш чораси қўлланилган.

Бугунги кунда 114-сонли автобус йўналиши фаолияти «18-Автобус саройи» филиали раҳбарияти томонидан доимий назоратга олинган.

Ўхшаш янгиликлар