• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Тунисда 6-октабр, якшанба куни президентлик сайловларида овоз бериш бўлиб ўтади.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08.00да очилиб, 18.00да ёпилади.

59 та хорижий давлатда овоз бериш 4 октабр куни бошланган ва бугун ҳам якунланади.

9 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган.

Олий ҳукумат лавозимига амалдаги президент Қайс Саид, Халқ ҳаракати етакчиси Зуҳайр ал-Мағзавий ва сиёсий фаолиятини 2020 йилда бошлаган Аяши Заммел даъвогарлик қилмоқда.

Саммел имзо тўплашдаги фирибгарлик ва сайлов кампаниясига ҳомийлик қилганликда айбланиб, сентябрь ойи бошидан бери ҳибсда сақланмоқда. Сайловга уч кун қолганида Тунис апелляция суди сиёсатчининг 1 йилу 8 ойлик қамоқ жазосини тасдиқлади.

Тунис мухолифати сайловларни бойкот қилмоқда. Мамлакатнинг етакчи сиёсий партияларидан бири бўлган Эннаҳда ҳаракати сайлов жараёни учун «мос демократик муҳит» йўқлигини айтади.

Олдин етакчи мухолифат партиялари «шаффофлик ва адолатли рақобат шароитлари йўқ» бўлган сайловларни бойкот қилиш ниятлари ҳақида қўшма баёнот чиқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар