• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Жорий йилнинг 27 март куни Lacetti ҳайдовчиси автомашина салон қисмига рухсатномасиз милтилловчи (мигалка) чироқ ўрнатиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама - қарши ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур видео оърганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси Раҳимжон исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТК.нинг 128⁵ -135- моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қўшимча маълумот: Ҳайдовчи, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 135-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар