• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Илон Маскнинг Starlink'дан интернетга кириш терминаллари етишмаслиги ҳақидаги даъволарига қарамай, Россия бу қурилмаларни ўзини Хитой дистрибюторининг вакили деб атайдиган камида битта компания орқали сотиб олмоқда, деб ёзади Newsweek.

Ушбу маълумотларга кўра, ўзини Хитойнинг DJI дрон ишлаб чиқарувчиси вакили деб атайдиган ва Россияда Starlink терминалларини таклиф қиладиган маълум бир компания бор.

DJI ушбу компания билан ҳар қандай алоқани рад этади ва ўз дронларини ҳарбийларга айлантиришга ва улардан ҳарбий амалиётларда фойдаланишга мутлақо қарши эканлигини таъкидлайди.

Starlink Россиянинг ўзида ишламайди, бироқ тармоқ Украинанинг Россия қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудларида, жумладан Қримда ишлайди.

Ўхшаш янгиликлар