• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Баскетбол афсонаси Майкл Жорданнинг кроссовкаси кимошди савдосида сотилди.

У 1996 йилги Миллий Баскетбол ассоциациясининг финалидан ўрин олган бешинчи учрашувда "Чикаго Буллз" таркибида "Сиэтл Суперсоникс" (78:89) клубига қарши паркетга чиққанди. Ўша ўйинда Жордан ҳаракат қилган кроссовкалар аукционда 482 минг долларга сотилди.

Учрашув 1996 йилнинг 14 июнь куни Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтганди. Жордан ўша ўйинда 43 дақиқа ҳаракат қилган эди. У 26 очко билан ўйиннинг энг сермаҳсул баскетболчисига айланганди. Лекин Майклнинг бу ҳаракатлари "Чикаго"нинг ғалаба қозониши учун етарли бўлмаганди. Учрашувда "Суперсоникс" зафар қучганди.

Sotheby’s аукционида аввалроқ Майкл Жорданнинг бошқа экипировкалари ҳам сотувга қўйилганди. Майклнинг рекорд даражада сотилган футболкаси 10,1 млн долларга пулланганди. Бу майкада у 1998 йилнинг финалнинг илк учрашувида ўйнаган эди. Шу йилнинг февралида Sotheby’s Жорданнинг 6 та пой Air Jordan кроссовкалари 8 млн долларга сотилган эди.

Ўхшаш янгиликлар