• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Шу йилнинг июнь ойидан бошлаб Нью-Йоркдаги Манхеттенга кирувчи автомобиллардан тирбандликни камайтириш мақсадида 15 доллардан йиғим олинади, деб хабар берди Axios.

Шаҳар мутасаддиларининг фикрича, бу жамоат транспортини ривожлантириш ва йўлларни таъмирлаш учун йилига бир миллиард долларга яқин маблағ ажратиш имконини беради.

Юк машиналари ва автобуслар ташиш ҳажми ва мақсадига қараб, 24 доллардан 36 долларгача тўлашлари керак бўлади.

Нью-Йорк расмийларининг фикрича, бу чора-тадбирлар натижасида Манхеттенга ҳар куни аввалгидан 100 минг кам машина киради. Шаҳар аҳолисининг камида 60 фоизи бу қарорни қўллаб-қувватламоқда.

Ўхшаш янгиликлар