• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

23 апрель куни Термиз шаҳрида “Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатларнинг транспорт вазирлиги раҳбарлари иштирок этишди.

“Учрашувда мазкур мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш йўли билан Марказий Осиё ва МДҲга аъзо давлатларни Ўзбекистон орқали Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғлаш ва Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятини янада ошириш масалалар муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўртасида йўл харитаси имзоланган. Мазкур йўл харитасида юк ташувларини ривожлантириш бўйича аниқ режаларни амалга ошириш белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар