• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Россия ҳукумати Болтиқбўйи давлатларининг «душманлик ҳаракатлари»га иқтисодий ва транзит соҳадаги «ассиметрик чоралар» билан жавоб беради, дея огоҳлантирди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

«Биз Болтиқбўйи давлатларининг душманона ҳаракатларига, биринчи навбатда, иқтисодий ва транзит соҳаларда ассиметрик чоралар билан жавоб берамиз», — деди Мария Захарова.

«Биз қабул қилган жавоб чоралари, жумладан, Россиянинг шимоли-ғарбий портларига юк оқимини қайта йўналтириш Болтиқбўйи мамлакатларининг буджет даромадларига ўта салбий таъсир кўрсатди», деди Россия ТИВ вакили.

Захарова Болтиқбўйи мамлакатлари билан муносабатларнинг узилишини «номақбул» деб атади, чунки у ерда кўплаб рус тилида сўзлашувчилар, шу жумладан Россия фуқаролари яшайди.

Мария Захарова Болтиқбўйи давлатларининг иқтисодий соҳадаги қандай ҳаракатларига Россия жавоб бериши мумкинлигини очиқламаган.

Ўхшаш янгиликлар