• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Лола Тиллаева ва турмуш ўртоғига алоқадор компания Беверли-Хиллздаги қасрни 36 миллион долларга сотди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Беверли-Хиллз (Калифорния) кўчмас мулк реестри маълумотларига кўра, 4450 квадрат метрли Lе Palais қасри 36 миллион долларга сотилган.

Қаср сотувчиси Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи, тадбиркор Тимур Тиллаевга алоқадор компания экани айтилмоқда. Компания мулкни 2013 йилда 32,75 миллион долларга сотиб олган.

Кўчмас мулкни ким харид қилгани номаълум.

Lе Palais 2011 йилда Лос-Анжелеснинг энг қиммат ҳудудларида ҳашаматли меҳмонхоналар ва қасрлар қуриш билан машҳур бўлган супермоделлар Жижи ва Белла Хадиднинг отаси Муҳаммад Ҳадид томонидан қурилган. У Беверли-Хиллз меҳмонхонаси рўпарасида жойлашган бўлиб, қўлда ўйилган француз оҳактошидан фасадга эга. Мулк далолатномасида айтилишича, саройнинг еттита ётоқ хонаси бор.

Тиллаевлар жуфтлигига тегишли бўлган ҳашаматли Lе Palais саройи Лос-Анжелесдаги Лола Каримованинг Тhе Harmonist парфюмерия дўконига яқин. Дўконнинг расмий сайтидага эълонга кўра, Каримова дунёдаги энг ноёб ва қимматли табиий ингредиентлардан тайёрлангани айтилаётган атирлар сотади.

“Муҳаммед Ҳадид томонидан қурилган бу улкан қасрда ёпиқ бассейн, 200 меҳмонга мўлжалланган бал учун зал, 40 ўринли кинотеатр, 10 дан ортиқ машина сиғимга эга ерости гаражи ва массаж хонаси бор”, — деб ёзади Variety нашри.

Ўз навбатида, Америка нашри Каримованинг Лос-Анжелесдаги сотилган уйи унга тегишли кўчмас мулклар рўйхатидаги энг қиммати эмаслигини таъкидлайди.

“Бу оила Швейцариядаги уйини тахминан 47 миллион Швейцария франкига (тахминан 53 миллион 346 минг доллардан ортиқ) сотиб олган”, — дейилади Variety мақоласида.

Ўхшаш янгиликлар