• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

«Крокус Сити Холл»даги терактга алоқадор яна бир гумонланувчи қўлга олинди. У, шунингдек, Тожикистон фуқароси — 21 ёшли Жумохон Бегиджонович Қурбонов бўлиб чиқди, деб хабар беради РБК.

У «одамнинг қасддан ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини содир этиш» моддаси бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда.

Терактни бевосита содир этганлик учун Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси – Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализод, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовга нисбатан айблов эълон қилинди. Россиядаги терактдан кейин ксенофобия кескин кучайди.

Масъулиятни «Ислом давлати» террор ташкилоти ўз зиммасига олди. Шу билан бирга, Россия расмийлари теракт ташкилотчиларининг Украина билан алоқаси борлигини таъкидламоқда.

Ўхшаш янгиликлар