• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди
Фото: Apple
Apple компанияси Let Loose онлайн тақдимоти чоғида ўз планшетларининг янги – iPad Air ва iPad Pro моделларини тақдим этди.

Компания икки йил ичида биринчи марта iPad Air моделини янгилаб, диагонали 11 ва 13 дюймли иккита моделни тақдим этди. Apple илгари 13 дюймли Air планшетларини чиқармаган. Иккала модел ҳам М2 чипига эга, бу аввалги авлодга қараганда 50 фоиз тезроқ. Иккала модел учун ҳам асосий хотира 128 гигабайт, максимали 1 терабайт.

11 дюймли Air модели 599 доллардан, 13 дюймлиси эса 799 доллардан бошланади. Компания 7 майдан бошлаб буюртмаларни қабул қилмоқда, қурилмалар 15 майдан сотувга чиқарилади, деб ёзди Engaget.

Янги 11 ва 13 дюймли iPad Pro OLED экранига эга бўлди (илгари LCD дисплейлар ишлатилган). 13 дюймли моделнинг қалинлиги бор-йўғи 5,1 миллиметрни ташкил этади – Apple маълумотларига кўра, бу компания тарихидаги энг нозик қурилма. 11 дюймли моделнинг қалинлиги 5,3 миллиметрни ташкил этади.

Иккала Pro модели ҳам энг янги М4 процессорига эга (аввалги авлод М2 чипидан фойдаланган). Бундан ташқари, Apple биринчи марта нанотекстура қопламали Pro моделини тақдим этди.

Иккала Pro модели учун асосий хотира 256 гигабайтни ташкил этади ва нархлар 11 дюймли модел учун 999 доллардан, 13 дюймлиси учун эса 1299 доллардан бошланади.

5G модулли ва нанотекстура қопламали энг қиммат 13 дюймли iPad Pro модели 2599 доллар туради, бу эса ноутбук нархига тенг. Иккала моделга ҳам 7 майдан бошлаб буюртма бериш мумкин ва келгуси ҳафта дўконларда сотувга чиқарилади.

iPad Pro моделида олд камера экраннинг узун томонига ўрнатилган бўлиб, у қурилма ландшафт режимида бўлганда видео қўнғироқларни амалга ошириш имконини беради.

Янги iPad Pro янгиланган аксессуарларга эга. Magic Keyboard энди алюминий таглик ва бир нечта функционал тугмачаларга эга. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар