• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Германия канцлери Олаф Шольц чоршанба куни Берлинда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак билан музокаралар чоғида АҚШ Конгрессининг Украинага 61 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини маъқуллаши Европа давлатларини Украинага кўмакни кенгайтириш мажбуриятидан озод қилмайди, деди.

Аммо Германиянинг Украинага Taurus қанотли ракеталарини етказиб бериш имконияти бўйича позицияси ўзгаришсиз қолмоқда, деб ёзади Reuters Шольц сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.

Германия Taurusни Украинага беришдан бош тортади, чунки уларнинг 500 кмгача бўлган масофаси назарий жиҳатдан украиналик ҳарбийларга Россия ҳудудида, шу жумладан Москвадаги нишонларни уриш имконини беради.

Шольц бир неча бор Украинага Швеция-Германия Taurus ракеталари берилишига қарши чиққан. Унинг фикрича, улардан »нотўғри фойдаланиш" Германияни Россия билан урушга олиб келиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар