• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Охирги 3 кун ичида Афғонистоннинг турли вилоятларида сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.

Афғонистон Муваққат ҳукуматининг табиий офатларни бошқариш вазирлиги матбуот котиби мулла Ханан Саик бу борада матбуот баёнотини берди.

Саикнинг айтишича, мамлакатнинг Ҳирот, Сар-э Пол, Фераҳ, Лагмон, Нуристон ва Хост каби 14 вилоятида тошқин содир бўлган.

Унинг қайд этишича, 3 кун ичида сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 140 та уй вайрон бўлган, 2 мингдан ортиқ ҳайвонлар йўқолган.

Афғонистонда қиш ойларида қорнинг эриши, об-ҳавонинг исиши, кучли ёғингарчилик ва инфратузилманинг этарли даражада йўқлиги натижасида сув тошқинлари қурбонлар ва мулкий йўқотишларнинг ортишига олиб келмоқда. Мамлакатда ҳар йили юзлаб одамлар шу сабабдан вафот этади.

Ўхшаш янгиликлар