• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Хоразм вилояти Шовот туманида хорижга кетмоқчи бўлган ота 236 млн сўм алиментни олдиндан тўлади. Бу ҳақда МИБга таяниб "Дарё" хабар берди.

Хабар берилишича, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.М.дан ундирувчи Г.С. фойдасига тўрт нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ота алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. Ижро ҳаракатлари жараёнида фуқаро Р.М. хорижга чиқиш мақсади борлигини билдириб, суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш юзасидан ариза билан ушбу судга мурожаат қилди.

Қарздорнинг аризасига кўра, алиментни олдиндан тўлаш бўйича суднинг ажрими чиқарилди. Қарздорга қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, 5 йиллик алимент пуллари 236 миллион 758 минг 852 сўм миқдорида ҳисобланди.

Жорий йилнинг 22 май куни ижро ҳаракатлари давомида ушбу маблағ тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг номига очилган банк пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланди.

Ўхшаш янгиликлар