• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

АОКАда Халқ банки бошқаруви аъзолари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, 2024 йил учун белгиланган режалар ҳақида маълумот берилди.

📈 Қайд этилишича, ҳозирда “хазна” мобил иловасини юклаб олган жами фойдаланувчилар сони 1 млндан ошди.

⚡️ Хусусан, банк хизматларини масофадан амалга ошириш имкониятини тақдим этиш мақсадида яратилган “хазна” мобил иловаси орқали:

⏺ ўзини ўзи банд қилган шахсларга “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида онлайн тарзда, “хазна” мобил иловаси орқали
2 йил муддатгача 5 млн. сўмгача кредит маблағи ажратилмоқда;

⏺иловада 20 дан ортиқ давлат ташкилоти маълумотлар базаси билан интеграция қилинган бўлиб, бу орқали хизматларни рақамлаштирган ҳолда аҳолидан ортиқча ҳужжатлар талаб қилмасдан, уларга масофадан, бепул хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган;

⏺Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда “хазна” иловаси орқали республикамиз ёшларига “Халқаро имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш” тизимидан фойдаланиш имконияти тақдим этилди. Мазкур хизматдан фойдаланиб, исталган вақтда, банкка келмасдан маблағни банк картасига юклаб олиш мумкин.

✅ 2023 йилда 9 654 нафар ёшларнинг 17 млрд. сўмлик маблағлари қоплаб берилди.

Ўхшаш янгиликлар