Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир йўл-транспорт ҳодисасига учради ва касалхонага ётқизилди.
Бу ҳақда Ynet портали хабар берди.
Интернет-нашрнинг ёзишича, Бен-Гвир Рамла шаҳрида қизга ҳужум қилган жойдан қайтаётганда бахтсиз ҳодисага учраган.
Аниқлик киритилишича, у енгил тан жароҳати олган ва касалхонага ётқизилганида ҳушида бўлган.
Воқеа гувоҳининг порталга айтишича, воқеа вазирнинг машинаси қизил чироқда ўтиб кетгани, натижада машиналар ўртасида тўқнашув содир бўлган.