• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинунг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Офир Фалк маълум қилди.

"Бу жуда яхши келишув эмас, лекин биз ҳақиқатан ҳам барча гаровга олинганларнинг озод этилишини хоҳлаймиз. Шунинг сабабдан Исроил буни қабул қилади. Исроилнинг ўт очишни тўлиқ тўхтатиш шартлари ўзгармаган - барча гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАСни батамом йўқ қилиш. Шунинг учун таклиф этилаётган келишувга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш керак", — дея изоҳ берди Фалк.

АҚШ президенти томонидан яқинда тақдим этилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш режаси 3 босқичдан иборат:
1. Ўт очишни тўхтатиш ва ЦАХАЛни Ғазо секторидаги аҳоли пунктларидан олиб чиқиб кетиш. Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар эвазига баъзи исроиллик гаровга олинганларни қайтариш.
2. Ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш, Исрлил қўшинларини сектордан олиб чиқиб кетиш ва қолган гаровга олинганларни қайтариш.
3. Ғазо секторини қайта тиклаш.

Ўхшаш янгиликлар