Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Ўмонга ташрифи бошланади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 26-27 июнь кунлари Ўмон Султонлиги пойтахти Маскат шаҳрида бўлади, – деб ёзди ТИВ раҳбари матбуот котиби Ахрор Бурханов ўзининг telegram каналида. – Ташриф давомида бир қатор икки томонлама музокаралар ва Ўзбекистон-Ўмон бизнес-форумида иштирок этиш режалаштирилган".