• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Иордания бош вазири Бишер ал-Хассавне 10 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг қирол Абдулла ІІ га истеъфога чиқиш тўғрисида ариза топширди. Қирол истеъфони қабул қилди ва янги вазирлар маҳкамасини шакллантириш вазифаси юкланган янги бош вазир Жафар Ҳасанни тайинлади. Бу ҳақда қироллик идораси хабар берди.

Қироллик Ҳошимийлар суди якшанба куни қирол Абдулла ІІ кабинетининг истеъфосини қабул қилди.

Собиқ Бош вазир унинг ҳукумати COVID пандемияси бутун дунёни қамраб олган ўзига хос бир даврда келганини айтиб, Вазирлар Маҳкамаси соғлиқни сақлаш соҳасини мустаҳкамлаш ва пандемиянинг иқтисодий таъсирини камайтириш чораларини кўрганини таъкидлади.

Аввалги ҳукумат истеъфосини қабул қилиб, ўша куни Қирол Абдулла ІІ қироллик идораси раҳбари Жафар Ҳасанни Иорданиянинг янги бош вазири этиб тайинлади ва унга янги вазирлар маҳкамасини шакллантиришни топширди.

Иордания Конституциясига кўра, қирол бош вазирни тайинлайди, сўнгра у ҳукуматни тузади.

Бишер ал-Хассавне ҳукумати янги вазирлар маҳкамаси тузилиб, ўз лавозимига киришгунга қадар муваққат ҳукумат сифатида ишлашда давом этади.

Ўхшаш янгиликлар