• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.

Олиб борилган назорат рейд тадбирлари давомида Бухоро шаҳар “Шарқ юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Дархан” ресторани олдида фуқаро М.О. қурилиш ишларини олиб бориш мақсадида 2 туп айланта, 3 туп шумтол, жами 5 туп манзарали дарахтларни кесиб ташлаганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарликни содир этган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар 26 миллион 860 минг сўм ҳамда 8 миллион 500 минг сўм жарима қўлланилди.

Маълумот учун: Бухоро шаҳрида жорий йилда дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ 16 та ҳолат кузатилган. Натижада жами 146 миллион сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

Ўхшаш янгиликлар