• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.9°C
Detail image

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун ва эртага қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол бироз 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати 28-33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда 35 даражагача, жанубда 37 даражагача атрофида бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати секин кўтарилади ва 32-35 даражани, шимолда ва чўл ҳудудларда 35-37 даражани ташкил этади. Бундай ҳарорат фони май ойи охири учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.

Пойтахтимизда 26-28 май кунлари ҳаво очиқ бўлади. Шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-18 даража, кундуз кунлари 30-33 даража бўлади.

Ўхшаш янгиликлар