Буюк Британия Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаш учун 62 миллион доллар ажратади.
– РФ ва ХХР ўртасида кесишган чизиқ бўйлаб жойлашган Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш биринчи даражали аҳамиятга эга, – дейди ушбу мамлакат парламенти Ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Кернс қироллик ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмероннинг минтақага сафарига баҳо бераркан. – 50 миллион фунт миқдоридаги қўшимча маблағ Британияга минтақада ўз “юмшоқ кучи” ва таъсирини кучайтиришга ёрдам бериши мумкин. Мазкур ахборот Британия парламенти сайтида эълон қилинган.