• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Қўшма Штатлар Украина президенти лавозимидаги Владимир Зеленскийга муқобил номзод топиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирган. Бу ҳақда Россия ОАВлари Россия Ташқи разведка хизмати матбуот бюросига таяниб хабар берди.

«Америкаликлар Украинанинг амалдаги президентига муқобил танлаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирди», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, бу борада Европа бирдамлик партияси етакчиси Пётр Порошенко ва Киев мери Виталий Кличко билан алоқалар ўрнатилган. Украина президенти девони раҳбари Андрей Эрмак, Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний ва Олий Раданинг собиқ спикери Дмитрий Разумков билан ҳам махфий ишлар олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар