• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

“Барселона” Хави жамоани тарк этиш эҳтимоли борлиги сабабли 8 нафар мураббий билан алоқага чиққан.

24 апрель куни Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга қарор қилгани ҳақида хабар берилди.

Диарио Спорт нашрининг маълум қилишича, Декунинг мураббийлик учун асосий номзоди “Барселона Б” устози Рафаэл Маркес бўлган.

Шунингдек, “кўк-анорранглилар” спорт директори Ҳанс-Дитер Флик (“Бавария” собиқ мураббийи), Томас Тухель (“Бавария”), Роберто де Зерби (“Брайтон”), Рафл Рангник (Австрия терма жамоаси), Арне Slot (“Фейеноорд”) ва Андони Ираола (“Борнмут”) каби мутахассислар билан мулоқот қилган.

Ундан ташқари, “Барселона”нинг собиқ мураббийи Луис Энрике ҳам номзодлар қаторида бўлган. Бироқ испаниялик мутахассис “ПСЖ”да қолишга қарор қилган.

Ўхшаш янгиликлар