• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Испания Ла Лигаси 34-туридан ўрин олган "Реал" ва "Кадис" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур тўқнашувда "қироллик клуби" йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Браҳим Диас ҳисобни очган бўлса, иккинчи голни захирадан қўшилган Жуд Беллингем ўз номига ёздириб қўйди. Хоселу қўшиб берилган дақиқаларда учинчи голни уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Маълумот учун, мадридликлар айни дамда 87 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Агар "Барселона" "Жирона"га мағлуб бўлса, "Реал" муддатидан аввал чемпионга айланади.

Ўхшаш янгиликлар