• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +12°C
Detail image

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Наззал Исроил томони Ғазо секторида сулҳ ўрнатиш бўйича музокараларни боши берк кўчага олиб чиққанини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Унинг сўзларига кўра, Доҳадаги учрашув ўзаро тушунишга олиб келмади.

“Натижада маслаҳатлашувлар Исроилнинг муросасиз позицияси туфайли боши берк кўчага етди”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Наззал "Ғазодаги ҳарбий кучайиши исроиллик гаровга олинганларни қайтаришга ёрдам бермаслигини" таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар