• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Қизилтепа туманида яшовчи тадбиркор Азамат Холиқов вафот этди. Бу ҳақда туманда жаноза хабарлари бериб бориладиган Telegram гуруҳда эълон қолдирилган, деб ёзмоқда “кун.уз”. Манбага кўра, тадбиркор бундан бир неча кун аввал терговга жалб қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган бўлган.  Азамат Холиқов соғлигидаги жиддий муаммо сабаб 26 апрел куни эрта тонгда тергов изоляторида вафот этган.

Тадбиркорнинг қандай асослар бўйича терговга жалб этилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Азамат Холиқов 1968 йилда Қизилтепа туманида туғилган.  У “Тўдакўл иши”да томонлардан бири бўлган “Golden Lake Fish” МЧЖ таъсисчиси бўлган.

Ўхшаш янгиликлар