• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Ўзбекистон Республикаси президентининг 04.04.2022 йилдаги “Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим холатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сон қарори қабул қилиниб, унга кўра қатор вазирлик ва идоралар зиммасига вазифалар юклатилган эди.
15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида соҳа ҳодимлари, профессорлар, ўқитувчи ва мутахассислар иштирокида ташкил этилган учрашувда ана шу қарорда белгиланган вазифалар ижроси муҳокама этилди. Унда, хайдовчиларнинг билим, салохият ва автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқаришга қаратилган дарсликларни қайта кўриш ва янги намунадаги қўлланмаларни ишлаб чиқиш, замон талабларига мослаш вазифалари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси зиммасига юкланганганлиги. Бу бўйича Академияда ишчи гуруҳ шакллантирилиб, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни шакллантириш ишлари якунланиб, муҳокама ва тасдиқлаш масалалари кўрилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хафвсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари – Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, ОТМлар ректор ва профессор-ўқитувчилари, соҳага тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этдилар.

Асосий масала сифатида қаралган йўл транспорти ходисаларининг бугунги кундаги таҳлиллар иштирокчилар муҳокамасига сабаб бўлди. Унга кўра, аварияларнинг:

– 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;
– 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;
– 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;
– 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлаётганлигига алоҳида тўхталиб, буларни самарали бартараф этиш чоралари кўрилаётганлиги мутасаддилар томонидан аниқ мисол ва далиллар билан келтириб ўтилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 февраль куни ўтказилган “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда тизимни тубдан ўзгартиришга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб олинганди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш соҳасида кенг қамровли ташкилий-амалий ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, ўлимга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони ҳали ҳам юқори бўлиб, автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, йўл инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш, ушбу соҳадаги қоидабузарликларнинг барвақт профилактикасига йўналтирилган самарали тизимни йўлга қўйиш, шунингдек, инсон омилини истисно қилувчи рақамли технологияларни кенг жорий этиш талаб этилмоқда.

2022 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, шунингдек, Янги Ўзбекистон шароитида автомобиль йўлларида инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳар қандай ҳодисалардан кафолатли ҳимоя қилиш мақсадида Президент қарорига кўра ИИВ Академиясига:

ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига инновацион педагогик технологияларни жорий қилган ҳолда, ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш;
ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминлаш;

автомактабларнинг инновацион педагогик технологияларга асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг ўқитувчи, ҳайдовчи-йўриқчи ва мураббийларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан амалга оширилиши.

Иштирокчиларнинг савол ва таклифларига соҳа ҳодимлари ва Академиянинг ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жавоблар қайтарилди.

Бобур Каримов

Ўхшаш янгиликлар