Ижтимоий ёрдам комплекс асосда кўрсатилади
Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни жорий қилиш бўйича республика штаби ташкил этилади. Унинг вазифалари орасида - оилаларни иқтисодий ночор аҳволдан чиқариш ва меҳнат орқали барқарор даромад манбаи билан таъминлаш чораларини кўриш бор.