Ўзбекистонда ёмғир ёғиб у қорга айланиши мумкин
Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди. Синоптиклар маълумотига кўра, эртага, 18 январь куни кундузги ўртача ҳарорат +10... +12 даража, тунда эса +5... +7 даража бўлиши кутилмоқда. Республиканинг аксарият ҳудудида ёмғир ёғиб, у қорга айланиши мумкин.