• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Жиззахдаги кафеда йигитнинг қўшни столдаги қизларга гап отиши ортидан жанжал чиқди
Жиззах шаҳридаги кафеда бир йигит қўшни столда ўтирган қизларга гап отиши ортидан жанжал чиқди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Унга кўра, воқеа Жиззах шаҳрининг “Оққўрғонлик” маҳалласида жойлашган савдо мажмуасидаги овқатланиш шохобчасида содир бўлган. Маст ҳолда ўтирган йигитлардан бири қўшни столда ўтирган қизларга гап отган. Воқеадан хабар топган шохобча қоровули келиб, жанжални тўхтатиш мақсадида келишмовчиликка аралашган.

Йигитлардан иккиси қоровулни ҳақоратлаб, унга пиво идишини улоқтирган. Шунингдек, қоровулни калтаклаб, унга оғир тан жароҳати етказган. Уларни ажратишга уринган шохобчанинг бошқа ходими ҳам бир нечта мушт зарбасини еган. Қоровул олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Йигитлар эса ДХХ ва ИИО ходимлари томонидан қўлга олинган.

Йигитлардан бири судланиб, ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётган бўлган.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар