• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.3°C
Detail image
Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов ОТЖнинг бугунги машғулотларида сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги ўз юришини бошлади ва дастлабки рақибни мағлуб этди. Кечаги бўлиб ўтган баҳс ҳақидаги фикрларингиз?
- Биринчи ўйинни ғалаба билан бошладик, лекин бироз қийин бўлди. Уч очкони қўлга киритдик, энди эса юришимизни давом эттирамиз кейинги рақибга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Гуруҳимиздаги рақиблар Вьетнам ва Қувайт терма жамоалари ҳақида нималар дея оласиз? Плей-оффнинг дастлабки босқичида эса катта эҳтимол билан Саудия Арабистони ва Ироқ каби кучли терма жамоаларга тўқнаш келишимиз мумкин?
- Гуруҳимиздаги барча жамоаларнинг ўйинини таҳлил қилиб ўрганиб чиқдик. Рақибларимизни кучсиз жамоалар деб ҳисобламайман. Осиё кубогида кучсиз жамоалар йўқ.

- Мусобақанинг фаворитлари ким деб ўйлайсиз? Қайси терма жамоа Ўзбекистонга муаммо тўғдириши мумкин?
- Фаворит ва кучли жамоа деган тушунчалар фақат гапда, амалда эса умуман бошқача бўлиши мумкин. Катталар ўртасидаги Осиё Кубогида бунга гувоҳ бўлдик. Фаворит дея кўрилган топ жамоалар чемпион бўла олмади.

- Шу сабабли барча саволларга майдонда жавоб бериш ва ҳаммасини майдонда исботлаш керак.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида ҳар уч кунда ўйин ўтказади. Зич тақвим жисмоний ҳолатга қанчалик таъсир қилиши мумкин?
- Бундан олдинги Осиё кубоги ва Осиё ўйинларида ҳам бундай тақвимда ўйнадик. Бундай шароитларга тайёрмиз деб ўйлайман. Олимпияда йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай натижа кўрсатишимиз керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар