• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26.1°C
Detail image
Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов бугунги машғулотларда сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси даҳшатли футбол намойиш этмоқда, 10 та гол ва барча учрашувлардаги ғалаба бу ажойиб натижа. Ўзбекистон 2018 йилда қайд этган натижасини яна такрорламоқчими?

- Эртага бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди. Гол ўтказмаётганимизга сабаб футболчиларнинг меҳнаткашлигидир. Шундай давом этишни режалаштирмоқдамиз.

- Индонезия терма жамоаси гуруҳ босқичида ажойиб қатнашди ва чорак финалда кучли рақибни мағлуб этди. Уларга қарши кечадиган учрашувга руҳий ва жисмоний томонлама қандай тайёргарлик кўрдингизлар?

- Биз яхши тайёрландик. Соврин сифатида олимпиадага йўлланма қўйилган. Биз ҳали олимпиадага чиқмаганмиз. Қийин учрашув бўлишини олдиндан биламиз. Эртага икки жамоа ҳам борини бериб ўйнаши аниқ.

- Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасининг кучли жиҳатларини айтиб ўтишмоқда. Индонезиянинг кучли жиҳатларини ҳеч ким санаб ўтмаяпти. Рақибларимизни қайси жабҳада кучли дея оласиз?

- Индонезия терма жамоасининг асосий кучи ҳужумга тезда ўтиши ва тартибли ҳимояланишида. Уларда хоҳиш ва иштиёқ катта, шу сабабли оддий аутдан унумли фойдаланишмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар