• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
Ўзбекистон U-23 жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Тошкентдаги кутиб олиш маросими вақтида ОАВга интервью берди.

"Терма жамоада кайфият яхши, чунки олдимизга қўйилган вазифа Олимпиадага чиқиш эди. Аммо йигитлар чемпионликка ҳам эришишни хоҳлаганди. Шунақа юқори мақсад қўйганимиз учун ҳам Олимпиада йўлланмасига ишончли тарзда эга чиқдик. Кўрсатган натижамиздан хурсандмиз, чунки халқимизга, ватанимизга ва Президентимизга мана шундай қувонч бағишладик. Бундан фахрланамиз. Ишлашда давом этамиз. Парижга ҳам юқори мақсадлар кўзлаб ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун борамиз. У ердан ҳам ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Финалда Япониядан яхшироқ ҳаракат қилдик, буни статистика ҳам кўрсатиб берди. Шунчаки омад етишмади десак бўлади. Жамоамга ишонган ҳолда айтаманки кеча кучли жамоа ютқазди. Бошимизни тик кўтариб тарк этдик.

Тақдирлаш маросимига раҳматли дўстим Диёр Раҳимқуловнинг сурати туширилган формада чиқдим. Буни анчадан буён ният қилардим. Худо хоҳласа, Диёр учун қачондир албатта чемпион бўламиз
", - деди Жасур Жалолиддинов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар