• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Жаҳонга машҳур шахслар ва уларнинг оила аъзолари (фото)
Ушбу фотосуратлар жамланмаси қалбингизга илиқлик олиб кирса ажаб эмас, чунки энг чиройли сурат — бу албатта оилавий тушган расмлардир.

Бекҳэмлар оиласи

Фото: Europa

Фото: Europa
Машҳур футболчи оила даврасида кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилиш унинг ижтимоий тармоқлардаги расмларидан маълум. Девид Бекҳэм рафиқаси ва фарзандлари билан тез-тез маданий ҳордиқ чиқариб туришади.

Алек ва Хилариа Болдуин

Фото: Europa плус

Фото: Europa плус
Америкалик актёр Алек Болдуин ва унинг рафиқаси Хиларианинг 7 нафар фарзанди бор! Уларнинг тўнғич қизи — Кармен Габриэла ҳозирда 11 ёшда (2013). Ҳа, Голливудда серфарзанд оилалар кам учрайди.

Араш

Фото: Europa плус

Фото: Europa плус

Фото: Europa плус
Теҳронлик қўшиқчи Араш соҳибжамол Бехназ Ансари билан 2001 йилда турмуш қуришган. Уларнинг тўйи Дубайда бўлиб ўтган. Гўзал оиланинг икки фарзанди — Доня исмли қизи ва Дариан исмли ўғли бор.

Женнифер Лопес

Фото: Europa плус
Машҳур хонанда ва актриса оилавий суратларини ижтимоий тармоқларга камдан-кам жойлайди. Ушбу фотосурат мухлислар эътиборидан четда қолмаслиги аниқ. Эгизак қизлар билан музқаймоқ еб сайр қилишга нима ецин?

Марк Уолберг

Фото: Europa плус
Вақт жуда тез ўтади. Куни кеча Марк ўзининг кичик ёшдаги ўғиллари суратлари билан бўлишган эди. Бугун улар аллақачон вояга етган йигитлардир. Актёрнинг қизлари Элла Рей ва Грэйс Маргарет кадр ортида қолган.

Перис Хилтон

Фото: Europa плус

Фото: Europa плус

Фото: Europa плус
41 ёшда она бўлган актриса Перис Хилтоннинг икки нафар фарзанди — қизи Лондон Мерилин Хилтон-Реум ҳамда ўғли Феникс Беррон Хилтон-Реум бор. Болалар суррогат она ёрдамида дунёга келган.

Криштиану Роналду

Фото: Europa плус

Фото: Europa плус

Фото: Europa плус
Криштиану ўзининг тиғиз кун тартибига қарамай оиласи ва фарзандларига вақт ажрата оладиган машҳурлардандир. Роналду ва унинг рафиқаси ҳозирда беш нафар фарзанд тарбияси билан машғул. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар