• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади
Nikkei Аisa
Япониянинг Киото университети томонидан молиялаштирилган Toregem Biopharma компанияси сентябрь ойида тишни ўстирувчи дунёдаги биринчи препаратни клиник синовдан ўтказади. Бу ҳақда Nikkei Аsia хабар берди.

Гап антитаначаларга асосланган препарат ҳақида кетмоқда, у тишларнинг ривожланиш жараёнини тўхтатувчи оқсилга тасир ўтказиши керак. Бунгача препарат сичқонларда синаб кўрилган, натижада мавжуд бўлмаган тишлар ўрнига янгилари пайдо бўлган.

Toregem Biopharma препаратни 2030 йилгача бозорга чиқаришни режалаштирмоқда. Дастлаб у туғма анодонтия билан оғриган — тишлари тўлиқ ёки қисман йўқ бўлган одамлар учун сотилади, аммо кейинчалик компания ушбу воситани тишларини кеч ёшда йўқотганларга таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Туғма анодонтия аҳолининг тахминан 0,1 фоизида учрайди. Одатда, ундан азият чекадиган одамлар имплантлар ёки протезлар ўрнатиши керак. Ҳозирги вақтда касалликнинг асосий сабабини бартараф этадиган даволаш усуллари мавжуд эмас.

Toregem Biopharma асосчиси Кацу Такахашининг сўзларига кўра, компания клиник синовларнинг биринчи босқичида препарат хавфсизлигини таъминлашни режалаштирган. Синовда 30 нафар соғлом эркак иштирок этади.

2025 йилда синовларнинг иккинчи босқичига ўтиш режалаштирилган бўлиб, унинг давомида икки ёшдан етти ёшгача бўлган туғма анодонтия билан оғриган беморларни даволашда препаратнинг самарадорлиги баҳоланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар