• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида
- Албатта, оғир ўйин ўтказдик. Ғалаба қозониб кетишимиз мумкин эди, бироқ сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Кўриб турганингиздек, учрашув дуранг натижа билан тугади, ғалабани қўлдан чиқардик.

- Хусайн Норчаев нега бугун қайдномага киритилмади?
- Норчаев тушганида гол урардими демоқчисиз шекилли. Хусайн Осиё кубогида оғир ўйинларни ўтказиб қайтди. Биз у билан кам вақт алоқада бўлдик ва айни дамдаги ҳолатини билмасдик.

- Ўзбекистон кубоги финали Фарғонада ўтказилади. Жамоангиз финалга қадар етиб борса, қайси клуб билан тўқнаш келишни истардингиз?
- Тўғри айтдингиз, Ўзбекистон кубоги финали "Истиқлол" стадионида ўтказилади. Ўз майдонимизда ўтадиган финалга чиқишни истаймиз, бунга ҳаракат қиламиз. Кўрдингиз, бу мавсумда кетма-кет 3 йилдан буён кубокни қўлга киритиб келаётган "Насаф" тарк этди. "Андижон" ва "Навбаҳор" жамоалари ушбу турнирда мақсадлари жиддий эканини кўрсатиб беришди. Финалгача бора олсак, рақиб ким экани иккинчи даражали масала бўлиб қолади.

- Мирзоҳид Ғофуровнинг алмаштирилиши мажбурий ўзгариш эдими?
- Танаффус вақтида Мирзоҳид Ғофуров билан гаплашдик ва шу қарорга келдик. Унинг ўрнида Манучеҳр Сафаров ўйнади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар