• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Фото: Getty Images
Велоспорт — ёқимли ва фойдали машғулотлардан бири. У нафақат экологик жиҳатдан тоза транспорт тури, балки узоқ умр кўриш гаровидир. Велосипедда сайр қилиш сизга ажойиб кайфият ва энергия бағишлайди ҳамда озишда ёрдам беради.

“Белновости” нашри шифокор эндокринолог Зуҳра Павлова маълумотларига таяниб мунтазам велосипедда учишнинг саломатликка таъсири ҳақида хабар берди.

Велосипедда қанчалик тез-тез учиш лозим?

Ҳафтасига 1,5-2 соат давомида велосипед ҳайдаш бутун тананинг умумий саломатлигига ижобий таъсир қилади: юрак касалликларини илк босқичида аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, нафас олиш ва юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди. Ҳатто секин-аста велосипедни ҳайдаш ҳам стенокардияга чалиниш хавфини 16 фоизга камайтиради.

Велосипедда сайр қилишнинг афзалликлари:
  • велосипедда дўстлар ва яқинлар билан сайр қилиш депрессияга чалинишдан ҳимоя қилади. Бунинг учун ҳафтасига 3-5 марта ўртача 45 дақиқадан ҳайдаш мумкин;
  • велосипед ҳайдаш умрни узайтиради ва ҳужайралар қаришини секинлаштиради. Бунинг учун ҳафтасига ўртача 1 соат велосипед ҳайдаш кифоя;
  • ҳафтада 3 марта 45 дақиқадан велосипед учиш бош оғриғидан халос этади ва мигрен касаллиги ривожланиш хавфини камайтиради.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар