• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
Ўзбекистонга яна битта Airbus A320neo самолёти келтирилди
Фото: Uzbekistan Airways
Ўзбекистонга яна битта Airbus A320neo самолёти олиб келинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.

Самолёт Тошкент халқаро аэропортига 2024 йил 20 апрел куни қўнган. 170 ўриндиқли, икки классли самолёт Тайваннинг Тайнан шаҳридан учиб келган.

Ҳаво кемасини етказиб бериш авиакомпаниянинг тажрибали учувчилари – Airbus парвоз отряди сардори ўринбосари Амрилло Нутфуллаев ва ҳаво кемаси сардори Иван Зиновев томонидан амалга оширилди. Тез орада лайнер парвозлар жадвалига киритилади ва мунтазам ҳамда чартер авиақатновларни амалга оширишни бошлайди”, дейилади хабарда.


2023 йил январ ойида “Дунё” ахборот агентлиги Uzbekistan Airways авиакомпанияси Airbus билан A320neo оиласига мансуб 12 та самолёт харид қилиш бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар