• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image
Ўзбекистонга қарши Индонезиянинг асосий ҳужумчиларидан бири майдонга туша олмайди
Хабарингиз бор, бугун 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубогининг ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Индонезия баҳси бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан индонезияликлар таркибида катта йўқотиш бор.

Гап шундаки, Рафаэль Струик турнир давомида иккита сариқ карточка олганлиги сабабли битта ўйинни ўтказиб юбориши керак. У Иордания ва Жанубий Кореяга қарши учрашувларда огоҳлантирилган.

Струик таркибдаги энг асосий ҳужумчилардан бири бўлиб, чемпионатдаги барча баҳсларда майдонга тушиб, захирага олинмаган. Шу билан бирга, унинг ҳисобида 2 та гол ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия - Ўзбекистон беллашуви Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар