• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев Тамил Наду штати маъмурий маркази маркази – Ченнай шаҳрига амалий ташрифи доирасида Dr. Rela кўптармоқли шифохонаси ижрочи директори Иланкумаран Калиамурти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Ўзаро мулоқот чоғида Ҳиндистоннинг Aakash ва Pratiksha кўптармоқли шифо масканларининг Ўзбекистондаги муваффақиятли фаолияти, мамлакат тиббиёт олий таълим муассасаларида 5 минг нафардан кўпроқ ҳинд йигит-қизлари таълим олаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Иланкумаран Калиамурти Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиланиш жараёнидан хабардорлигини маълум қилиб, соғлиқни сақлаш соҳасида биргаликда ишлаш истиқболларидан манфаатдорлик билдирди.

Учрашувда мамлакатимизда Dr. Rela кўптармоқли шифохонаси билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди ва шу мақсадда биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси бўйича келишувга эришилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар