• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Ўзбек футболи тарихидаги "даҳшатли" финал. Бунақасини бошқа кўрмайсиз!!!
Ўзбек футболи тарихида ҳали бундай фантастик финал бўлмаган ва бундан кейин ҳам бўлмайди. Тарихда финаллар кўп бўлган, лекин бу сафаргисини ҳеч қаердан излаб топа олмайсиз. Бу йил 60 йллик юбилейида янги тарих ёзишга бел боғлаган ва буни шараф билан уддалаган “Бургутлар”га тасанно!

5 октябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финали зарҳал ҳарфлар билан тарих зарварақларига муҳрланди. Бу учрашувга икки оғиз таъриф шундай: бу ўзбек футболининг энг яхши рекламаси! Кимдир бизнинг футбол ҳақида билмоқчи бўлса, мазкур финални кўрсатинглар!!!

Бутун Ўзбекистон ва яна бошқа мамлакатлар ҳам бу ўйинни кўришди ва қойил қолишди. Бу шундай ўйин бўлдики, унда икки томон ҳар жабҳада ким кучлилигини исботлайдиган имконият эди. Андижонлик мухлислар алоҳида мавзу. Ўйин бошиданоқ Нодир Тўйчиев бошчилигидаги ишқибозларнинг улкан армияси томонидан яратилган “даҳшатли” муҳитни таърифлашга сўз ожиз. Ҳақиқат қарор топди: мухлислик бўйича ҳам “Андижон” ишқибозлари биринчи рақамли эканлигини исботладилар. Энди қайси фан-клуб кучлилиги каби гап-сўзларга чек қўйилди. “Андижон” мухлисларига фарғоналиклар ҳам қўшилишди. Қўшни мамлакатлардан ҳам фанатлар келишди. Уларнинг орасида Қирғизистон, Туркия ва яна бошқаларни айтиш мумкин. Учрашувни Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти ҳокимлари биргаликда кузатишди. Якунда эса Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Кубокни Илдар Маматказин билан баланд кўтарди.

Ўйин алоҳида драма. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ташкилотчиликни “ёрворди”. Ҳар бир майда деталларгача ишлар ажойиб йўлга қўйилган. Ўйинни эса клублар эҳтиёткорлик билан бошладилар ва бу мураббийнинг режаси эди. Асосий воқеалар иккинчи бўлимда юз берди. Меҳмонлар ҳисобни очишгач, Муҳаммадкарим Тоировнинг охирги дақиқалардаги жавоб голи “Андижон” таслим бўлмоқчи эмаслигини кўрсатди. Қўшимча дақиқалардаги воқеаларни эса гапирмасак ҳам бўлади. Хомяков жамоаси шундай ўйин кўрсатдики, чиндан Кубокни қўлга киритишга муносиблигини ҳар томонлама исботлади. Жамоа характер, ирода ва ўз кучига бўлган ишончни намойиш қилди. Охирги лаҳзалар, ҳаяжонлар, хурсандчилик кўз ёшлари, қувончли лаҳзалар...Булар такрорланмас воқеалар эди.

Айтганимиздек, бу ўйин ўзбек футболи тарихида такрорланмас бўлиб қолди. “Андижон” ва унинг мухлислари 60 йиллик юбилейида Кубокни боши узра кўтаришга ҳақли эди ва бу рўёбга чиқди. “Андижон” Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчисига айланди.

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:3 (асосий вақт: 1:1. Қўш.вақт: 1:2).
Голлар: Аброр Исмоилов, 53 – 1:0 Муҳаммадкарим Тоиров, 82 – 1:1. Ислом Маматказин, 116 – 1:2. Ислом Маматказин, 119-авт. – 2:2. Владимир Бубанья, 120-3 – 2:3.
5 октябрь. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 20 000 томошабин.

Ҳакамлар: Холид Солиҳ ал-Тураис, Абдулраҳим ал-Шаммари, Муҳаммад Маки Алабакри (барчаси – Саудия Арабистони).
Захира ҳаками: Найим Қосимов.
ВАР: Султон Санат ал-Харби (Саудия Арабистони)
АВАР: Аҳрол Рисқуллаев
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

“Навбаҳор”: Санжар Қувватов, Саидазамат Мирсаидов, Филип Иванович, Фарруҳ Сайфиев, Йован Жокич, Одил Ҳамробеков, Жамшид Болтабоев (Тома Табатадзе), Аброр Исмоилов (Комил Тожиддинов), Жамшид Искандеров, Сияваш Ҳақназари (Сардор Рашидов, 74), Гиорги Никабадзе (Руслан Жиянов, 61).

“Андижон": Элдор Адҳамов, Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Абдулвоҳид Ғуломов (Демир Темиров, 90), Абдураҳмон Комилов (Ислом Маматказин), Фарҳод Бекмуратов (Леван Арвеладзе, 65), Сардор Азимов (Илҳом Алижонов, 90), Илҳом Абдуғаниев (Бектемир Абдуманнонов, 76), Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов (Шахром Самиев, 65), Рустам Турдимуродов.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев, 69. Одил Ҳамробеков, 98 – Абдураҳмон Комилов, 37. Владимир Бубанья, 120+4. Рустам Турдимуродов, 120+5.

Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent

Ўхшаш янгиликлар